Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ДОЛЗАРБ МАСАЛА МУҲОКАМАДА

×

 2020-08-18 15:14:46    1114

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Фарғона тумани кенгашининг навбатдаги ХII-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туманда карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш масалалари юзасидан Фарғона тумани Давлат санитария эпидемиология осойишталик маркази бош врачи Хожиқурбонов Равшанбек Алишеровичнинг “Аҳолига мурожаати” тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.


Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Топиболди Холдаров, туман Кенгаши депутатлари Озодахон Дадажонова, Баҳодиржон Норматов, Ортиқали Мадумаров ва бошқалар сўзга чиқдилар.Сессияда кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.