Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish

Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲАЙРЛИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА...

×

 2020-08-18 16:32:35    1205

PDF yuklash
Chop etish

Фарғона туманида «Саховат ва Кўмак» умумхалқ ҳаракати  доирасида кеча туман  ИИБ бошлиғи 3 сектор раҳбари Фархриддин Ҳайитов  ва 4 сектор раҳбари  туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Дилшодбек Адҳамовлар ўз ҳудудларидаги  эҳтиёжманд, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бор оилаларга 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, антисептик воситалари тарқатдилар.Ҳозирга қадар пандемия туфайли даромад манбаини йўқотган 47 нафар ана шундай фуқаронинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатилди. Бу борада  туман Маънавият бўлими раҳбари Ферузахон Омонова ва бир гуруҳ кўнгилли ёшлар ибрат бўлишмоқда.Савобли ишларни амалга оширишда  3 ва 4-сектор раҳбарлари ўз ҳудудида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш истагини билдирган, саховатпеша тадбиркор, ташкилотлар ва хайрихоҳ шахслар аниқланиб, шаклланган рўйхатдаги оилаларга  ихтиёрий бириктириб, уларни савобли ва ҳайрли ишларни қўллаб-қувватламоқдалар.

Улар бугунги карантин даврида эл  корига ярашга ҳаракат қилмоқдалар. Сектор раҳбарлари ва кўнгиллилар билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида тумандаги “Оқбилол” МФЙдаги эҳтиёжманд оилалар Чаросхон Отақулова,  Гўзалхон Назирова, “Хонқиз” МФЙ “Оқ олтин” кўчаси, 159-уйда яшовчи Нилуфархон Хошимова сингари кўмакка муҳтож оилаларга,  10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт ниқоблари ва антисептик воситалар жамланган саховат қутилари жойланган ҳомийлик хайриялар топширдилар.Бугун туманда Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 53 нафар оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини мурувват ёрдами сифатида етказиб берилди.Фарғона туманида ҳайрли тадбирлар давом этмоқда.

Фарғона тумани Ахборот хизмати.