Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МУНОСАБАТ

 2020-08-18 16:59:17    1175

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Фарғона туманидан “Электр корхонаси қачон ваъдасини бажаради?” (https://t.me/sizdantelegram/24692) сарлавҳали мақола эълон қилинган. Мурожаат туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб чиқилди. Фарғона туманининг “Оқ олтин” МФЙ ҳудудида яшовчи истеъмолчиларнинг электр энергияси билан таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан, бир дона қуввати 160 кВА бўлган янги замонавий трансформатор пункти ўрнатилиб,  3 км ортиқ 0,4–10 кВли электр узатиш ҳаво ҳамда кабель тармоқлари тортилган. Ҳозирда дастур асосида электр тармоқлари янгиланган худуд истеъмолчилари сифатли электр таъминланган. Ушбу ишлар дастур асосида босқичма–босқич амалга ошириб келинмоқда. Боғдор кўчасидаги электр узатиш тармоқлари мутахассислармиз томонидан тўлиқ кўрикдан ўтказилган. Фарғона туман электр таъминоти корхонаси томонидан жорий йилнинг 1 ноябрь кунига қадар Боғдор кўчасидан ўтган 0,4–10 кВли электр узатиш тармоқлари тўлиқ мукаммал таъмирдан чиқарилиб, хавфсиз холатга келтириш ишлари амалга оширилиши белгилаб олинди.

https://telegra.ph/BO%D2%92DOR-K%D0%8ECHASIDAGI-EHLEKTR-UZATISH-%D2%B2AVO-TARMO%D2%9ALARI-T%D0%8ELI%D2%9A-HAVFSIZ-HOLATGA-KELTIRILADI-08-17

Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.