Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
2020-09-03 12:52:04 1042
Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминовнинг туманимиз аҳлига мустақиллик байрами билан йўллаган тилаклари.
Азиз тумандошлар!
Табаррук отахонлар ва мунис онахонлар!
Қадрли ака-укалар ва опа-сингиллар!
Ўзбекистон халқи барчамиз учун энг улуғ, энг азиз ва энг муқаддас хисобланган байрамимиз - мустақиллик кунининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида турибди. Босиб ўтилган йилларнинг ҳар бир дақиқаси, ҳар бир куни ҳаммамиз учун энг қувончли ва шукуҳли давр бўлди, десак асло янглишмаймиз. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида давлатимизда ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ўсиш ва ўзгаришлар салмоғи кўп бўлди. Айниқса коронавирус пандемияси шароитида Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган аниқ ва қатъий кураш самараси ўз натижасини берди ва бермоқда. Ҳар жабҳада олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, инновацион ғоялар ва технологияларни ҳаётимизга кириб келиши ҳамда амалда ўз ифодасини топаётгани барчани қувонтирмоқда.
Мустақил она диёримизда Юртбошимиз бошчилигида шундай улуғвор, шундай улкан ишлар амалга оширилдики ва оширилмоқдаки, уларни санаб адоғига ета олмайсиз. Буларни биз кундалик ҳаётимизда кўриб, билиб турибмиз. Мамлакатимизда кенг қанот ёзаётган "Обод маҳалла", "Обод қишлоқ","Ёшлар келажагимиз","Ҳар бир оила тадбиркор" каби давлат дастурлари туманимизда ҳам ҳаётга изчил тадбиқ этиляпти. "Халқ биздан рози бўлса, Худо ҳам биздан рози бўлади" - деган ушбу даъват Президентимиз томонидан такрор-такрор айтиляптики, бу сўзларда жуда катта маъно бор. Халқимиз оғир ва синовли кунларни бошдан кечирмоқда. Аммо ҳеч қайси фуқаро, оила ҳеч қандай ваҳима ва саросимага тушгани йўқ. Давлатимиз томонидан "Темир дафтар"га кирган оилаларга 500 минг сўмдан бир млн. сўмгача маблағ ажратилиши, "Саховат ва кўмак" ҳайрия доирасида эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий ёрдам берилиши фикримизнинг ёрқин далилидир. Эндиликда "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари" ҳам тузилмоқдаки, булар ҳам ана шундай меҳру-мурувватга сазовор бўладилар. Аҳолини ижтимоий фаоллигини ошириб, бюджетга қўшимча маблағ тушириш эвазига иқтисодиётни тиклаш, камбағалликни қисқартириш, одамларни кафолатли иш билан таъминлаш борасида Президентимиз томонидан кўрсатиб ўтилган вазифа-топшириқларни сўзсиз бажаришга эришамиз. Намунали уйлар - туманимиз кўркидир. Мустақиллик йилларида Фарғона туманида қурилган намунали уйлар сони вилоятда эмас, балки Республикамиз миқёсида ҳам энг кўп қурилган. Буни тарихимиз зарварақларига битилган ушбу кўрсаткичлар ҳам яққол тасдиқлайди. Мустақиллик йилларида, яъни 2009-2020 йилларда энг кўп - тўрт мингга яқин замонавий уйлар Фарғона туманида қад ростлаганини алоҳида таъкидлаш мумкин. Бу туманимиз кўркига кўрк, ҳуснига ҳусн қўшмоқда.
2020-йилда 35 та кўп қаватли уйлар қуриш режалаштириляпти. Миндонобод қишлоғида 22 та- 5 таси 4 қаватли, 17 таси 5қаватли уйлар қурилиши жадал бормоқда. Туман маркази - Водилда 8 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган.
Бу йилги Мустақиллик байрами "СЕН - ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!" шиори остида ўтказилаётгани ҳам қалбларимизда ғурур ва ифтихор туйғуларини жўш урдирмоқда. Чунки осмонимиз муссаффо, заминимиз тинч. Шундай юртда яшаётганимиз,ҳар биримизнинг бахтли келажак сари дадил қадам ташлаб бораётганимиз дилларимизга хушнудлик бахш этади. Миллий истиқлол ғоялари барчамизда она - Ватанга муҳаббат туйғуларини оширади. Президентимиз таъкидлаганларидек, пандемия сабабли Мустақиллик байрамини хонадонларимизда, оила даврасида кенг кўламда нишонлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб туманимиз аҳлини улуғ айём билан чин дилдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилайман. Жаннатмакон юртимизда ҳамиша маъмурчилик бўлсин, сизларнинг хонадонларингизда тинчлик-омонлик, файзу-барака аримасин.
Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!
Фарғона тамани ҳокимлиги Ахборот хизмати.