Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК
2020-09-03 16:49:41 1420
Шу кунларда Фарғона туман ҳокимлиги томонидан туманнинг барча ҳудудларида 2020/2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли мониторинг қилиш мақсадида тегишли ташкилот ва идораларнинг мутахассисларидан иборат Туман штаби ташкил этилган.Штаб томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни ҳар кунлик мониторинги юритилмоқда. Кўп қаватли уй-жой фондини мавсумга барқарор тайёрлаш, таъмирлаш ишларини сифатли бажариш, ширкатлар фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича камчиликлар, аҳолидан тушган мурожаатлар ўрганилмоқда.
Штаб аъзолари вазифаларни белгилашда ўтган йиллар давомида тўпланган тажрибага таянган ҳолда, аввалам бор 2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинмоқда.
Шу асосда бу йилги мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.Сектор раҳбарлари ҳам ўз ҳудудларидаги мавжуд кўп қаватли хонадонлар Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳам долзарб масала. Бу борада сектор раҳбарлари ва масъуллар масканларининг мавсумга тайёргарлигини ўрганиб чиқмоқдалар. Бугунгача 10дан зиёд ижтимоий соҳа объектлари ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.3 сектор раҳбари Фахриддин Хайитов тумандаги “Шифокорлар” МФЙдаги 5та кўп хонадонли уйларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш масалаларини ўрганиб чиқдилар.3 сектор томонидан ўрганишлар давомида ҳали бу соҳада қатор ечимини кутаётган муаммолар борлиги аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича режалар белгиланиб, амалий ишга киришилди.
Фарғона тумани ҳокимлиги ҳузуридаги ишчи гуруҳи ўз фаолиятини 3 сентябрь кунидан бошлади. Ишчи гуруҳи аъзолари объектларда бино-иншоотларнинг мавсумга тайёргарлиги, кўмир заҳираси ва уни сақлаш омборлари, эленктр, газ, ичимлик суви билан таъминланиш даражаси, авария ҳолатидаги коммуникация тармоқларини таъмирлаш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар бериш, эшик ва деразалар, ойналар яроқлилиги, том қисмида амалга оширилган ишлар ва бошқа соҳага оид ҳужжатлар юзасидан ўрганашлар олиб борадилар.Камчиликларни бартараф этиш юзасидан иш олиб борадилар.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.