Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мактаблар янги ўқув йилига шайми? ИЗЛАНИБ ИШЛАНГ, АКС ХОЛДА...
2020-09-09 16:59:02 1275
Кеча Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов ҳузурида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва пандемия даврида санитария-эпидемиологик талабларга мувофиқ иш тартибини ташкиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Туман раҳбари, 1-сектор ҳудудидаги бир қатор умумий ўрта таълим мактабларига ташрифида янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Тошкент тиббиёт академияси томонидан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемияси даврида умумий таълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларининг фаолияти ва иш тартибини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар» масалалари муҳокама этилди. Ташриф жараёнида айрим мактабда карантин талабларининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг белгиланмаганлиги аниқланди. Болаларнинг бегонаси йўқ.
У кимнинг боласи амалдорнинг фарзандими ёки оддий одамнинг ўғил-қизими фарқи йўқ. Миллати, жинсидан қаътий назар ҳаммаси бизнинг болаларимиз. Мустақил Ўзбекистон фарзандлари. Улар ўқимишли бўлишлари шарт. Шунинг учун ҳамма мактабларда уларга бир хил шарт-шароит яратишимиз, бугунги кун талабидан келиб чиқиб, уларнинг замон талаблари даражасида саводхонлигини оширишимиз керак.Йиғилишда туман ҳокими Ш.Мўминов билим даргоҳлари ва мактабгача таълим муассасаларида талаблар даражасида болаларга шарт-шароит яратилмаганлигини ҳаттоки, айрим мактабларида оддий ўқувчилар қўл ювишлари учун қулайликлар яратилмаганлигини танқид остига олган эди. Йиғилишда мактабларнинг моддий-техник базаси, ўқув дарсликлар таъминоти ва куз-қиш мавсумига тайёргарлиги юзасидан раҳбар ва мутассадиларнинг фикрлари тингланиб, уларга зудлик билан камчиликларни тугатиш юзасидан топшириқлар берилган эди.
Танқид остига олинган мактаблар қаторида 20, 53,54 мактаблар ҳам тилга олинган эди.
Кечанинг ўзида мазкур таълим даргоҳларидаги вазият ўзгартирилган ҳақида маълумот олдик. Демак, ҳаракат қилинса бўлар экан-ку? Шунга ҳам раҳбарнинг топшириғини кутиш шартмиди? Энди замон ўзгарди. Буйруқ кутиб эмас изланиб ишлаш керак. Акс холда эндиликда масъулиятсиз раҳбарларнинг жавобгарликка тортиш ёки уларга нисбатан қатъий чоралар кўриш масаласи кўриб чиқилиши йиғилишда таъкидлаб ўтилди.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.