Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МУРОЖААТ НАЗОРАТГА ОЛИНИБ, ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНДИ
2020-09-09 17:03:15 1092
Фарғона туман ҳокими, 1- сектори раҳбари Шуҳратжон Мўминов Водил шаҳарчаси ҳудудидаги МФЙ фаоллари билан бўлган учрашувда Беруний МФЙ ўрамидаги “ Янги Водил”, “ Янги Бўстон”, “ Истиқлол” кўчаларида яшовчи аҳоли номидан ичимлик ва томорқа суғориш учун сув муаммоси мавжудлиги ҳақида мурожаат бўлган эди. Юқоридаги мурожаат туман ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, туман Сувоқава корхонаси раҳбари (Б.Тешабоев)га ижроси топширилган эди. Ёш раҳбар жиддий масалани жойида ўрганиб, аҳоли билан ҳамжиҳатликда ишга киришди. Тез орада юқоридаги маҳаллаларга 2450 метр ичимлик суви тармоғи тортилиб, 100га яқин хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.-Маҳалламиздаги “ Янги Водил”, “ Янги Бўстон”, “ Истиқлол” кўчаларидаги 500га яқин аҳоли бир неча йиллардан буён тоза суви билан таъминланмаган эди. Туман ҳокими билан бўлган учрашувда мазкур муаммо кўтарилиб, унинг ижроси таъминланди.
Бунинг учун туманимиз ҳокимига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз дейди, -“Беруний” МФЙ раиси Акмалжон Камолов.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.