Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЯМБАРОҚЛИКЛАР ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИНИ ЎЗГАЧА ШУКҲ БИЛАН БОШЛАМОҚДАЛАР

×

 2020-09-09 17:10:23    171

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли  Шуҳратжон Мўминов!
Биз ямбароқлик  фаоллар келажак эгалари, фарзандларимизга  кўрсатилган катта эътибордан бошимиз кўкка етди. Қишлоғимиздаги ягона таълим муассаси 5-умумтаълим мактабида 200 нафар дилбандларимиз таҳсил оладилар. 2007 йилда қуриб битказилган мазкур билим масканининг чор атрофи очиқ, хавфсилиги таъминланмаган эди. Сизнинг қишлоғимизга ташрифингиз давомида мактабга кириб, унинг ҳаёти билан танишганингиздан кейин маҳаллий бюджетдан салкам 40 млн. маблағ ажратилиб ўқув маскани атрофи бетон деворлар билан ўралди. Бу билан ўқувчи ёшлар хавфсизилиги тўлиқ таъминланди. Бундан ташқари шу пайтгача мактаб тоза ичимлик суви билан ҳам таъминланмаган эди. Сизнинг топшириғингиз билан эндиликда мактаб ҳудудига тоза ичимлик суви ҳам олиб кирилди.Кеча халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашининг XV сессиясида мактаблар очилиши бўйича  депутатлар тегишли қарор қабул қилганликларини ҳокимлик телеграмм каналида маълум қилинди.
Сизнинг раҳбарлигингизда депутатлар мактабларнинг ҳақиқий тайёрлиги, ҳудуддаги санитария-эпидемиологик ҳолат ва соғлиқни сақлаш тизими имкониятидан келиб чиқилган қабул қилинган қарорни биз ҳам мақуллаймиз. Мактабимизга  ҳокимлик томонидан пирометр, дозатор (ёки пульверизатор), антисептик ва дезинфекция воситалари билан таъминланди. Бошқача айтганда мактабимиз янги ўқув йилига шай.  Барча сингари ямбароқлик ўғил-қизлар ҳам янги ўқув йилини ўзгача шукҳ билан бошлайдилар.Бунинг учун ҳурматли туманимиз ҳокими Шуҳратжон Азимович Сизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Ҳурмат билан мактаб  директори Ғолибжон Жумабоев.


Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.