Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ. БУНДАН ОДАМЛАР РОЗИ
2020-09-14 15:31:09 1540
Илгари ҳабар берганимиздек, Фарғона тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳратжон Мўминов "Тошқўрғон Азиз" МФЙда ўтказган сайёр қабулида бир гуруҳ фуқаролар томонидан қишлоқни ободонлаштириш, одамларга зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мурожаатлар тушган эди. Учрашувда ички йўллар ёзда чанг, куз ва қиш ойларида лой ва ботқоқ бўлиб кетаётганлиги, бундан кўпроқ кексалар ва болалар азият чекаётганликлари тўғрисидаги масала кўтарилиб, ички йўлларни таъмирлаш ва тартибга келтиришга амалий ёрдам берилиши сўралган. Туман ҳокимлиги фуқароларнинг сўровларини инобатга олиб, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Қ.Бобожонов ва туман Табиатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи С.Эргашевларга мазкур масалани ижобий ҳал қилиш борасида тегишли кўрсатмалар берган.“Тошқўрғон Азиз” МФЙ раиси Ҳусниддин Мамадалиевнинг ҳабарига кўра туман Ободонлаштириш бошқармаси ва туман Табиатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан МФЙнинг “Тошқўрғон”, “Дилкаш” кўчаларида 400 метрга яқин йўлларга шағал ётқизилиб, кўчалар тартибга келтирилган. Шу кунларда “Нуронийлар” кўчасида ҳам ҳайрли ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.