Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ФАРҒОНА ТУМАНИДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ БОШЛАНДИ

×

 2020-09-14 15:37:31    1207

PDF yuklash
Chop etish


Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи ўринбосари Отабек Абдураҳимовнинг таъкидлашича, жорий йилда пахта далаларида барча агротехник тадбирлар тизимли амалга оширилган. Хусусан, ғўзанинг серҳосил, эртапишар, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли “С-82 90”,  “Наманган-77” навлари парваришланди.Фарғона туманида бу йил 5815 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилинган бўлиб, ҳар бир гектар майдондан 29,1 центнердан қимматбаҳо саноат хомашёси етиштириш кўзда тутилган. Жами салкам 17 минг тонналик пахта хирмони бунёд этиш режалаштирилган.  Далаларда пахта йиғим –терими бошланганлиги муносабати билан тегишли ташкилотлар ва тумандаги 4та сектор раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалик ходимлари пахтазорларда бўлишиб, мавсум иштирокчиларига яратилган шароитлар билан қизиқмоқдалар. Мақсад битта у ҳам бўлса, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан мавсумни талофатсиз, кўнгилдагидек ўтказиш. Тизимли ишларни амалга ошириб,  катта машақатлар,эвазига етиштирилган мўл пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиб-териб олиш.Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, теримчиларни қўллаб қувватлаш учун  биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1400 сўмдан пул тўланиши ва бу пулларни беш кунда зарурат бўлса ҳар куни олиши мумкин.  Терим отряди мавсумига бандлик жамғармасидан 2 миллион сўм тўланади.


Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.