Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЭЛ ЮРТ ОСОЙИШТАЛИГИ ЙЎЛИДА

×

 2020-07-23 13:49:20    1028

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминовнинг кеча тумандаги барча корхона, ташкилот  раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда синовли кунларда ҳамжиҳатлик билан ишлаш, тартиб қоидаларга қатъий риоя қилиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича берган топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туман Санитария - эпидемиологик ва осойишталик маркази ходимлари томонидан туманнинг ҳар бир ҳудудида дезинфекция ишлари режа асосида давом этмоқда.

Хусусан, бугуннинг ўзида Водил, Миндон, Чимён, Лоғон, Аввал, Чекшўра ўрамидаги барча савдо мажмуалари, қассобхоналарнинг ички ва ташқи томонлари, деҳқон бозорлари  шунингдек, ҳудудлардаги ташкилотлар ҳамда  давлат идоралари ҳам тўлиқ дезинфекцияланди.

Бундан ташқари, Covid-19 пандемияси даврида аҳоли ўртасида касалликни эрта аниқлаш ва алоҳидалаш мақсадида туман ҳудудида жойлашган дехқон бозорларида хизмат кўрсатувчи ходимлар ва сотувчилар профилактик назоратдан ўтказилмоқда. Бугун Миндон қишлоғида бир неча киши мутахассислар томнидан профилактик назоратдан ўтказилди.

-Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази зарарсизлантириш бўлимининг 11 нафар  дезинфекторлари  ва 59 нафар бандлик томонидан ишга жалб этилган кўнгилилар томонидан  бугун 149 кг гепахлор натрий 79 кг гепахлор СА зарарсизлантирувчи воситалари билан 54720 м.кв. майдонда ялпи зарарсизлантириш ишлари олиб борилди. Бу ҳайрли ишларда  Иқболой Мадраҳимова, Назокатхон Хожиева,  Аъзамжон Болтабоев,  Абдулқосим Маҳмудов,  Нафосатхон Ҳомидова, Наврўза Отабоева,  Гулҳаё Рахмиддинова,  Шохсанам Юнусова сингари 11 нафар дезенфекторлар, 59 нафар кўнгиллилар, фаоллик кўрсатмоқдалар, дейди- дизенфекция тадбирлари бўлими мудири Жавлонбек Мирзаҳаитов.