Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ВОДИЛнинг марказий ва ички кўчалари бўйлаб дезинфекция ишлари олиб борилмоқда

×

 2020-07-15 15:15:05    1193

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона туманининг барча МФЙлари ҳудудида ҳам карантин даврида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини ҳамда хавфсизлигини таъминлаш, соғлом турмуш-тарзини тадбиқ қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туман маркази Водилда ҳарбийлар ва туман санитария эпидемиология осойишталик маркази ходимлари томонидан ҳар куни туманнинг марказий кўчалари ва уларга туташ бўлган аҳоли кўп йиғиладиган масканларда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.  Шунингдек, озиқ-овқат деҳқон бозорига харид учун келган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанаётганлигини кузатишингиз мумкин.Ушбу жараёнда ҳарбий қисмларнинг махсус автомобиллари 1 фоизли хлор эритмаси билан тўлдирилиб, санитария эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари иштирокида туманнинг марказий кўчаларида жойлашган корхона, ташкилотлар,  савдо дўконлари, туман деҳқон бозор ҳудуди ва туман тиббиёт бирлашмаси биносида дезинфекция ишлари қилинаётир.Бу каби профилактик чора-тадбирлар эса аҳоли ўртасида юқумли касалликлар, хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишининиг олдини олишда самарали ҳисобланади.