Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ДЕПУТАТЛАР ФОЛЛИК КЎРСАТМОҚДАЛАР

×

 2020-08-13 13:35:41    1124

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус пандемиясига қарши курашиш жараёнида партия фаоллари, депутатлар ҳам аҳоли билан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Ҳудудларда аҳоли учун бепул тиббий ниқоблар, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат тарқатишда хайр-саховат акцияларини ўтказмоқда.“Адолат”  СДП  Фарғона туман Кенгаши депутатлари О.Дадажонова, Ф.Мирзаев, О.Ҳолиқовлар туман Кенгаши раиси Н.Каримов бошчилигида,  "Аввал" КВП патронаж  ҳамширалари, МФЙ мутахасислари билан ҳамкорликда тумандаги  “Бирдамлик”, “Қорасув”  МФЙларида истиқомат қилувчи  эҳтиёжманд оилалар ва уруш қатнашчиларига озиқ-овқат ва  дори-дармон маҳсулотлари тарқатдилар. Дилдора Курбонова ёлғиз она унинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Анча йиллардан буён доимий яшаш манзилига эга бўлмаган Дилдора Қурбонова  депутатларга  мурожаат қилган.
Фаол депутатлар Фарғона механика корхонаси директори Асрорбек  Тўраханов билан учрашиб, фуқаро Д.Курбонованинг оилавий шароитини тушунтириб, корхонага карашли "Ишчлар ётоқхонаси"дан яшаб туриш учун хона ажратиш бўйича  амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.  Корхона раҳбари  бир ҳафта ичида бу масала бўйича амалий  ёрдам берилишини  билдирди.


Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.