Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФАРҒОНА ТУМАНИДА ДОН СОТИШ РЕЖАСИ ОШИҒИ БИЛАН БАЖАРИЛДИ
2021-07-01 15:42:00 875
Ғалланинг ўртача ҳосилдорлиги 52,1 центнерни ташкил қилади. Жорий йилда 111 нафар фермер хўжаликлари ва 3 та Ғаллачилик кластерлари томонидан 6500 гектар ер майдонига дон маҳсулоти экилди. Умумий ҳисобда 14 912 тонна дон маҳсулотлари топширилиши режалаштирилган.
Шундан 1 750 тонна уруғлик дон, 14 912 тонна товар дон маҳсулотларидир. Маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитларига мос “Давр”, “Аср”, “Алексеич” навлари нес-нобуд қилинмасдан, тез фурсатларда маълум қисми ўриб олинди.
Ғалла ҳосилини йиғиштириб олишга 36 та оператор, 19 отряд, 19 та комбайн жалб қилинди. Айни вақтда ғалланинг қолган қисми ҳам жадаллик билан йиғиб олинмоқда.
Энг қувонарлиси шуки, ушбу мавсумда 20 кун ичида шартнома режаси бажарилди. Жорий йилнинг 30 июнь ҳолатига давлатга жами 14 930 8 тонна товар дон маҳсулотлари топширилиб, режа 100.1 фоизга бажарилди.
Тумандаги илғор фермерлардан «Дамкўл Холматжон нихоллари», «Достонбек Абдубанноб», «Одил Мухаммад Низомов», «Чимён Нодирбек Жўрабой», «Миндон Камолбойвачча», «ДНСУ», «Ахмадали Ақоидин», «Қўрғонтепа Муроджон Умиджон», «Агроҳосилот давомчилари» каби 70 та фермер хўжаликлари томонидан 728,6 тонна ғаллани давлат хариди учун шартномага нисбатан қўшимча топширишди. Ғаллани ўриб йиғиб олишда фермер ҳўжаликлари билан шартнома тузган “Фарғона ғалла кластери” МЧЖ ғалла ҳосилининг ошиғи билан бажарилишига ўз ҳиссасини қўшдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram