Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ – ФАРОВОНЛИК ГАРОВИ!

×

 2021-12-06 18:07:10    829

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишига мувофиқ аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Миллий стратегиясида ижтимоий ҳимоя соҳасида ижтимоий ёрдам ва хизматларининг кафолатлари белгиланиб, аҳоли ижтимоий ҳимоясининг давлат сиёсати амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, жорий йилда ҳукуматимизнинг бир қатор қонунчилик ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, амалда жорий этиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкасининг 21.10.2021 йилдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 29.10.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-726-сонли Қонуни қабул қилиниб, кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди ҳамда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг айрим моддаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киртилди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йилдаги 654-сонли Қарори билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш вазифаси бош мақсад этиб белгиланди. Бунда:

-       кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш;

-       бола нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш шартлари;

-       бола нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилиш, уни кўриб чиқиш ва уларни тўлаш тартиби;

-       бола нафақаси ва моддий ёрдам учун тўловларни молиялаштириш тартиби ишлаб чиқилди.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни автоматик тарзда, фуқаролардан қўшимча ариза ва ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда янги тартибда кам таъминланган оилаларга “болалар нафақаси”га ўтказиш орқали кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишнинг янги тартибига асосан нафақа миқдори оширилди.

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам миқдорлари оиладаги 18 ёшгача бўлган болалар сонини инобатга олган ва амалдаги тўлов муддатларидан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисобланиши белгиланди.

Шунингдек, фуқароларни мурожаат қилиш тартиби белгиланди, хусусан:

-       ҳар ойнинг 16 санасига қадар фуқаролар яшаш жойи бўйича фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органига аризани тақдим этиши;

-       ариза берувчи – оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши лозимлиги;

-       Аризага:

§ паспорт (ёки ID-карта);

§ никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома ва

§ бола туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусҳаларини тақдим этиш;

-       Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органи ҳар 5 иш кунида, бироқ ойнинг 19-санасига қадар ҳужжатларни Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига тақдим этиш;

-       Аризаларни дастурга киритиш жараёнида Пенсия жамғармаси масъул ходими томонидан ҳар куни, бироқ жорий ойнинг

26-санасигача аризалар дастурга киритиб борилиши ва ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар 3 йил давомида Пенсия жамғармаси бўлимларида сақланиши;

-       оиланинг даромадлари ва мол-мулкини ўрганишда 13 та давлат ташкилот ва муассасалари билан электрон автоматлаштирилган интеграция дастурлари орқали аниқланиши;

-       Оила аъзосига тўғри келадиган даромадни мезон билан таққослашда даромад мезони сифатида:

§ оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромаднинг юқори чегараси 440 000 сўм белгиланганлиги;

§ оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик жами даромад мурожаат қилинган ойдан олдинги ойгача бўлган охирги 3 ой учун ҳисобланиши белгиланди.

Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларига асосан аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилиши белгиланди:

-       оиланинг ҳар бир аъзосига белгиланган меъёр 440 000 сўмдан юқори даромади мавжуд бўлганда;

-       2 ва ундан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;

-       оила аъзоларининг ўз номига расмийлаштилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланаётган ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган техник холати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда;

-       ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси мавжуд бўлганда;

-       ариза берувчи ва оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқроқ миқдорда маблағлар мавжуд бўлганда;

-       ариза берувчи ва оила аъзоларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқроқ миқдорларда қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда ;

-       Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлари хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари, шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим этилганда;

-       Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги Низомга асосан пенсиялар билан таъминланганда;

-       Оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;

-       оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг ишга доир таклифини икки ёки ундан ортиқ маротаба рад этганда;

-       даромаднинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги 6 ой мабойнида иш излаб меҳнат органларига хисобда турмаган, ўзини-ўзи банд шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда ариза рад этилиши белгиланди.

Ушбу қоида қуйидагиларга нисбатан:

-       “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобда турган шахсларга;

-       бола 3 ёшга тўлгунига қадар парвариш қилилаётган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);

-       таълим муассасаларида кундузги таълимда ўқиётганларга;

-       ишламайдиган пенсионерларга, давлат пенсияси тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, I ёки II гуруҳ ва болаликдан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача шахсларга;

-       амалда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган оила аъзоларига;

-       18 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган, шу жумладан ОИВ инфекциясига чалинган шахсларнинг оналарига (онаси бўлмаган ҳолда отасига), оила аъзоси ҳисобланган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганларга;

-       чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларига;

-       суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш муассасаларида бўлганлиги муносабати билан оилада бўлмаган аъзоларига;

-       оиланинг чақириқ бўйича муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аъзоларига;

-       боласини ёлғиз тарбиялаётган ёлғиз оналар (оталар)га ҳамда никоҳи бекор қилинган аёлларга;

-       расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги 1 йил мобайнида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган оилаларга;

-       тўрт ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган фарзанди мавжуд бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосига нисбатан тадбиқ этилмаслиги белгиланди.

Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор инсон омилисиз Ягона реестр томонидан автоматик равишда қабул қилинади.

Нафақани тайинлаш ёки рад этиш қарори ҳақида аризачини СМС орқали хабардор қилинади.

Молия бўлимлари нафақалар тўлаш учун маблағларни АТ “Халқ банки”нинг махсус ҳисоб варағига тўлов амалга ошириладиган ойнинг 4-25 санасига қадар молиялаштиради.

Ариза берган шахс вафот этган тақдирда - оиланинг муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили тегишли аризани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, мавжуд бўлганда – васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисидаги қарор нусхасини АТ “Халқ банки”нинг тегишли филиалига тақдим этиши орқали тайинланган болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олиши мумкин.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам, шунингдек, компенсация АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) орқали нақд пул шаклида ёки фуқаронинг хоҳишига кўра пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан фуқароларнинг банк ҳисобварақлари (карталари) орқали тўланади.

2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган ижтимоий нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам автоматик тарзда, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишнинг янги тартибига асосан нафақа миқдори ошиши назарда тутилган фуқаролардан қўшимча ариза ва ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасига ўтказилади.

Кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  1. Болалар нафақасини тайинлашдаги оиладаги ҳар бир бола инобатга олинади.
  2. “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ боланинг давлат томонидан ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида ёш мезонини 14 ёшдан 18 ёшгача ошириш.
  3. Болалар нафақасининг тўлов муддати 6 ойдан 12 ойга узайтирилмоқда.
  4. Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш мезони 440 минг сўмга тенглаштирилмоқда.

2022 йилдан минимал истеъмол харажатлари миқдорига тенглаштирилиши кўзда тутилди.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида QR-кодга эга бўлган маълумотнома – “Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилиши белгиланди.

Кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиладиган маълумотноманинг амал қилиш муддати 12 ой этиб белгиланди.

Мазкур, қонунчилик ҳужжатлари келгусида аҳолини ижтимоий ҳимояси кафолати сифатида ва аҳолининг ўз ҳақ-ҳуқуқларини билишида хизмат қилади деган умиддамиз.

 

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” АТ

орқали давлат ижтимоий хизматлари

ва ёрдамларини кўрсатиш шўъабси мудири:                  У.Р.Сотиналиев


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram