Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ, ҲОКИМЛИК ВА БОШҚАРМАЛАРНИНГ АХБОРОТ ХИЗМАТИ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ЖУРНАЛИСТЛАР ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ФАРҒОНА ТУМАНИДА ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

×

 2022-04-28 18:32:22    602

PDF юклаш
Чоп этиш


Дастлаб иштирокчилар туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли Қарори ижроси юзасидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга ажратилган ерларда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.


Мазкур Қарор иловасида, яъни 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хом ашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш ҳамда ушбу ерларда оилавий тадбиркорлик доирасида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали "Темир дафтар", " Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича катта имконият мавжудлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди. 


Шунга кўра захирага қайтарилган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 0,15 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди. 


Ушбу қарорга асосан 2022 йилда пахта-ғалладан қисқартирилиб заҳирага қайтарилиши режалаштирилган жами 69 та контурдаги 321 гектар ер майдонлари очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага бериш режалаштирилган бўлиб, шундан 2240 та лотлар учун жами 343,80 гектар ер майдонлари «E-AUKSION» да танлов савдосига чиқарилган.


Жорий йилнинг 28 апрель ҳолатига жами 2240 та ер олиш истагида бўлган аризачилардан 2133 таси ғолиб деб топилди ҳамда 319,95 гектар ер майдонлари ажратиб берилиб, ишлар режага нисбатан 95,2 фоизга бажарилмокда.


Фарғона тумани ҳокими Шуҳратжон Мўминов билан бўлиб ўтган Матбуот анжуманида иштирокчилар унинг ҳиоботини тинглар эканлар мавзуга доир ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.


Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram