Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ОЛУВЧИЛАР УЧУН ЯНАДА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛДИ!

×

 2022-04-30 22:00:55    491

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг тегишли Қарори билан  2022 йил 1 майдан бошлаб барча пенсионерларимиз учун янада кўпроқ имкониятлар яратилди:

 

➖ Пенсия ванафақа тўловлари учун зарур маблағлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади;

 

➖ Пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоизмиқдорда АТ “Халқбанки”га хизмат ҳақит ўлаб берилади;

 

➖ Сайёр кассалар маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда пенсия ванафақа олувчиларнинг карталаридаги маблағларини уларнинг хоҳишларига кўра нақд пулга алмаштириб беради;

 

➖ Пенсия ванафақаларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

 

Яъни пенсионерлар картасига 1% ортиқча пул келиб тушади.

 

Агарда пенсия ванафақа маблағлари банк карталари орқали олинса ва картадаги маблағ нақдлаштирилмасдан фойдаланилса, ушбу 1 фоиз миқдорида бериладиган қўшимча маблағ  пенсионер  ихтиёрида қолдирилиши назарда тутилган.

 

Мабодо пенсионер маблағини банкоматдан нақдлаштириб оламан деса, ўша қўшиб берилган 1% ечиб олинади. Яъни бунда пенсионернинг баъзавий пенсия маблағига умуман тегилмайди.

 

Бюджетдан ташқари пенсия жамгармаси Фарғона туман бўлими бошлиғи У.О.Юлдашев



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram