Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАРҒОНА ТУМАНИДА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ.

×

 2022-11-11 16:06:26    367

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда жамиятимизнинг барча жабҳалари сингари тиббиёт тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, профилактика, диагностика ва даволаш ишлари самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлиб келмоқда. “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” қонунга мувофиқ мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами куни сифатида ҳар йили тантанали нишонланиб келинади.  


Бугун Фарғона туманида ушбу кун муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида самарали меҳнат қилаётган шарафли ва масъулиятли касб эгалари – тиббиёт ҳодимлари фаолиятига берилаётган юксак эътиборнинг амалдаги яна бир ифодаси. 


Тадбирда “Тиббиёт ҳодимлари куни” муносабати билан соҳа вакилларини Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида улкан янгиланишлар рўй бераётгани, биринчи навбатда, муҳтарам Президентимизнинг фармон ва қарорлари асосида соғлиқни сақлаш соҳаси фаолияти ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштирилгани, Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги Фармони билан тасдиқланган 2019 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури соҳа ривожида янги даврни бошлаб берганини такидлаб ўтди.


Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, эндиликда тиббий хизматнинг асосий вазифаси касалликларни даволаш эмас, балки уларнинг олдини олишга, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини яхшилашга, узоқ умр кўришига ҳисса қўшишга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. 


Тадбирда инсон саломатлиги учун масъул, ҳаётимиз мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдираётган, ўзини қўйиб, бошқаларга ҳаёт бахшида қилишга қасам ичган ва фидойи бир гуруҳ тиббиёт ҳодимлари Фарғона тумани ҳокими томонидан муносиб рағбатлантирилди.


Тадбирда туман маданият бўлими ходимлари томонидан янграган гўзал куй ва қўшиқлар тиббиёт ходимларига хуш кайфият улашди.













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram