Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИНСОН ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИ ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
2022-12-21 11:02:29 374
Ўзбекистон Республикаси президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа. 2017 йилдан буён анъанага айланган бу тадбирда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинди.
Албатта, бу галги мурожаатнома ҳам халкимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Айниқса, 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилиниши, келгуси йилда ҳам инсонларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун қулай шароитлар яратишни назарда тутади.
Президентимиз юртимизда инсон қадри ҳамма нарсадан устун бўлиши керак, деган тамойилни илгари сурди.
Бугун тараққиётга жиддий тўсиқ бўлаётган коррупция балосига қарши кескин курашиш, илм-фанни ривожлантириш, мамлакатда адолат ўрнатиш, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш зарур.
Шунингдек, Мурожаатномада мамлакатимизни ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, иқтисодиётни янги босқичга чиқариш, инвестицияларни фаол жалб қилиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган 6 та асосий устувор йўналишлар айтиб ўтилди.
Биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши таъкидланди.
Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, кўплаб фуқароларимиз судлардаги оворагарчиликлар, суд қарорлари ижро этилмай қолаётгани билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушади.
Мурожаатномада Президентимиз шу масалага алоҳида тўхталиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозимлиги ва шу мақсадда қисқа муддатда ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизим яратишни назарда тутувчи алоҳида Фармон имзоланишини маълум қилди.
Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказилади.
Шу билан бирга, судда ишларни кўришда қатнашадиган алоҳида прокурорлар корпуси шакллантирилади. Улар махсус ўқитилади, ишни судда кўришда холис, мустақил бўлиши қонун билан белгиланади. Одил судловни таъминлашда ҳимоячига берилган ҳуқуқлар ҳам қайта кўриб чиқилиб, етмайдиган ваколатлар берилади. Судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячининг фикри билан бирга қабул қилинади.
Сўнгги вақтларда айрим вақтинча ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича оғриқли масалалар ва кўплаб ўлим билан якунланаётган ҳолатлар ҳам йўқ эмас, албатта. Шу боис, бундай жойларга олиб келинган барча шахсларни ҳисобга олишнинг онлайн тизими жорий этилади ва юзни таниш ускунаси ўрнатилади, бу эса юқоридаги салбий ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.
Мурожаатномада амалга оширилиши кўзда тутилган дастурлар ва мақсадлар юртимизнинг янада ривожланишига, халқимизнинг фаровон яшашига, ёшларимизнинг билимли ва ўз соҳасининг етук мутахассислари бўлиб етишишларига ҳамда мамлакатимизда қонун талаблари ва инсон ҳуқуқлари бузилмаслигига хизмат қилди.
Д.Мамаджанова Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ЎзХДП фракцияси аъзоси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Telegram