Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 4 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФАРҒОНАДАГИ ЯНА БИР МАКТАБДА "ЁШ ГВАРДИЯЧИЛАР" СИНФИ ОЧИЛДИ.

×

 2024-04-02 19:24:21    3387

PDF юклаш
Чоп этиш


Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024-йил 5-февралдаги ПҚ-55 қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида “Ёш гвардиячилар” синфи босқичма -босқич очилмоқда.

Бугун 2 апрел куни Фарғона вилоятидаги Фарғона туманида жойлашган 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида навбатдаги ҳарбий соҳага ихтисослашган "Ёш гвардиячилар" синфининг тантанали очилиши бўлди. 

Очилишда Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Анваржон Мусинов, болалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Камолиддин Тошданов, Мактабгача ва мактаб таълими туман раҳбарияти ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.  

Шу куннинг ўзида ўқувчилар ўз хулқи ва ўқиши билан намуна бўлишга тантанали тарзда ваъда берди. Мактаб Миллий гвардиянинг рамзий байроғи расман топширилди.

 

Мактаб ўқувчилар ўзининг ҳарбий маҳоратини, спорт бўйича олган кўникмаларини намойиш этди.


Биринчи куннинг ўзидаёқ, инспектор психологлар томонидан мустақиллик дарслари ўтилди.

Миллий гвардия ҳарбийлари томонидан жанговар машқлар саҳнаси намойиш этилиб уларни ҳарбий ватанпарварликка бўлган қизиқиши оширилди.

Маълумот учун: Ушбу ҳарбийлаштирилган синфда қизлар ҳам таълим олади. Ўқувчилар одатий дарс жараёнларига ҳарбий кийим кийган ҳолда қатнашади. Ҳозирда ушбу мактабда "Ёш гвардиячилар" синфи 1 тани ташкил этади. Талаб ва эҳтиёжга кўра мактаб маъмурияти билан келишилган ҳолда бу каби синфлар очилиши мумкин. Фарғона вилоятида бу каби ҳарбий соҳага ихтисослашган синфлар очилишида давом этмоқда. 


Жадидчи бобомиз Абдуллла Авлоний айтаганидек, мактаблар янги дунёларни кашф этади. Янги Ўзбекистон ҳам мактаб остонасидан бошланади.

Online Хабарнома рукни

Жараён суратлари







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram