Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПЕНСИЯ ТИЗИМИГА ОИД ҚАРОР ВА ФАРМОНЛАРДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

×

 2021-06-29 12:58:20    996

PDF юклаш
Чоп этиш


2021 йилнинг ярим йиллиги сарҳисоби қилар эканмиз, давлат раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан пенсия тизимига оид бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.02.2021 йилдаги ПФ-6155 сонли Фармонининг асосий мақсади фуқароларга пенсия ва нафақаларни тайинлашда янада қулай шароитлар яратишдир. Жумладан, 2021 йил 1 июндан бошлаб қуйидагича тартиб ўрнатилиши белгиланди:

- пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр — 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш;

- уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундиришни бекор қилиш;

- ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилиши;

Мазкур тартиб билан ишловчи фуқаролар ишламайдиган турмуш ўртоқларининг келгусида пенсияга бўлган ҳуқуқини кафолатлаш учун ҳар ойда амалдаги давр учун белгиланган иш ҳақининг базавий ҳисоблаш миқдорини камида 1 баробари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаши мумкинлиги белгиланди.

- пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланиши ва тўланиши;

Эндиликда фуқаролар пенсия ёки нафақаларни тайинланишини сўраб, доимий яшаш манзилидан узоқда яшаб турган тақдирда вақтинчалик рўйхатдан ўтган манзилидаги ҳудудий пенсия жамғармасига мурожаат этиш ҳуқуқи таъминланди.

- пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклда олиш учун аризалар фуқаролар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) тегишли бўлимига мурожаат қилмаган ҳолда, тижорат банклари филиалларида банк пластик карталарини очиш жараёнида ёки банк мобиль иловалари орқали электрон шаклда расмийлаштирилиши;

Ушбу тартиб билан эндиликда фуқаролар тайинланган пенсия ёки нафақа пулларини банк пластик картасида олиш учун тижорат банклари билан тузилган шартнома ва аризаларни пенсия жамғармаларига тақдим этилмаслиги, шунингдек, фуқаролар пенсия ёки нафақа пулларини банк пластик карталарида олиш учун тижорат банкларига тўғридан-тўғри мурожаат этиши ёҳуд интернет тармоғи воситасида банкларнинг мобил иловалари орқали ўзлари мустақил ҳисоб-рақам очиш учун мурожаат этиш мумкинлиги белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.03.2021 йилдаги ПФ-6191-сонли Фармони билан пенсия ва нафақа тайинлашда фуқаролардан айрим ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинди. Жумладан, 2021 йил 1 июндан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан:

- никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;

- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти)нинг нусхаси;

- шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

- тиббий-меҳнат эксперт комиссия(ТМЭК)ларнинг маълумотномалари;

- солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни талаб этиш тўлиқ бекор қилинди.

Пенсия ёки нафақа олувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар инсон иштирокисиз автоматик тарзда пенсия жамғармасининг дастурий таъминоти орқали тегишли идоралардан босқичма босқич электрон алмашинув платформаси ёрдамида олишни йўлга қўйилиши барча давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари учун асосий вазифа этиб белгиланди.

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Фарғона туман бўлими бошлиғи:     Юлдашев Умиджон Ортогбаевич



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram