Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ ЎТТИЗ ЙИЛЛИГИ - МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИКДА ЮКСАЛИШ САРИ ОДИМЛАР

×

 2022-11-30 20:00:29    302

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири бу-қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир. Бир сўз билан айтганда, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш биз учун ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолмоқда.

Ҳуқуқий давлат қонун устуворлиги таъминланадиган давлатдир.

Ҳуқуқий давлатга хос бўлган асосий белгилар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:

1) давлат институтлари тизимида давлат-ҳукмли бошқаруви барча имтиёзларининг жамланганлиги;

2) ҳокимиятнинг бўлиниши, яъни бир давлат кичик тизими (қо­нун чиқарувчи муассасалар, ижро этувчи-фармойиш берувчи орган­лар, суд ҳокимияти органлари)нинг функциясини бошқаси билан алмаштирилишига йўл қўйиб бўлмаслиги;

3) фуқаролик жамиятининг мавжудлиги;

4) бирон-бир бўғин ёки институтда ҳокимият ваколатларининг тўпланиб қолишига тўсқинлик қилувчи монополияга қарши меха­низмларнинг яратилиши;

5) конституциявий қонуннинг устунлиги ва бевосита амал қи­лиши;

6) давлат ҳокимияти суверенлигини қонунда белгилаш ва уни ҳаётга татбиқ этиш;

7) сайлаш ҳуқуқи нормалари асосида қонун чиқарувчи орган­ларни шакллантириш ҳамда қонунларда давлат иродасининг шакл­ланиши ва ифодаланишини назорат қилиш;

8) ички қонунларнинг халқаро ҳуқуқ умумэътироф этган норма­лар ва принципларга мувофиқлиги;

9) ижтимоий муносабатлар барча субъектларининг ҳар кимнинг ўзбошимча қарорларидан ҳуқуқий ҳимояланганлиги;

10) ҳуқуқий давлатчиликни таъминлашнинг намунаси, модели ва воситаси сифатида суднинг устунлиги;

11) қонунларнинг ҳуқуққа мувофиқлиги ва давлат ҳокимияти тизимини ҳуқуқий ташкил этиш;

12) фуқаролар ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бирлиги;

13) давлат ва шахснинг ўзаро масъулияти.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, мабодо биз демократиянинг моҳияти сиёсий рақобат эканлигидан ва демократия асосида мусо­бақа ётишидан, юқори ҳукумат лавозимларини эгаллаш сиёсий рақобат шароитида эркин ва адолатли сайловлар орқали юз бериши лозимлигидан келиб чиқсак, у ҳолда Ўзбекистонда ушбу шартларни таъминлаганимиздагина чинакам барқарор демократияни барпо этишимиз мумкин бўлади.

Зотан, демократия-бу эркин жамиятдир. Унда жамиятнинг ижтимоий ва сиёсий тузилмасининг ранг-баранглигини, барча иж­тимоий қатламларнинг сиёсий тенг ҳуқуқлигини, мафкуравий фикр­лар хилма-хиллигини, кўппартиявийликни акс эттирувчи муқобил­ликларга асосланади. Демократик тузум халққа ўзининг сиёсий йўналишини танлаш имконини беради. Бу, энг аввало, халқнинг сиёсий хоҳиш-иродаси ҳокимият сиёсий тузилмаларига, оммавий ҳокимият органларига бевосита айланадиган, моҳиятан ягона акт ҳисобланган мунтазам ва эркин ўтказиладиган сайловлар орқали таъминланади.

Давлатимиз раҳбари Ш.М. Мирзиёев давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларни ҳал этишда давлат ҳокимияти тармоқларидан бир суд-ҳуқуқ тизимини, шунингдек фуқаролик жамияти институтларини, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, шунингдек, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонунчилик ташаббусларини илгари суриб келмоқда, бу ташаббуслар демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлида катта қадам бўлмоқда. Мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ўта муҳим бир мақсадга, яъни ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини ҳаётга изчил татбиқ этиш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини шакллантириш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ҳамда назорат вазифаларининг ролини кучайтириш, суд тизимини либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича ғоят долзарб чора-тадбирларни кўришга қаратилган бўлиб, энг эзгу мақсад доимо халқимиз тинчлигини ва фаровонлигини таъминлашдан иборатдир.

Ўтган давр биз учун ғоят муҳим бир ҳаракатни такрор ва такрор тасдиқлаб бермоқда. Эркин ва фаровон ҳаётимизни, буюк келажагимизни фақат мустақиллик асосида қуришимиз, одамларимиз, эл-юртимизни фақат мустақил сиёсат асосида рози қилишимиз мумкин. Фақат мустақиллик бугунги ва келгуси авлодлар учун мисли кўрилмаган имкониятлар очиб беради.

Шу маънода, мамлакатимиз истиқболини, у билан боғлиқ тарихий сана ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини чуқур англаш ва қадрлаш, ҳар томонлама муносиб нишонлаш ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётимизда алоҳида муҳим ўрин тутади. 


Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг судьяси Б.Мамажонов


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram