Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲАЛОЛЛИК ВА ОДИЛЛИК ПРИНЦИПЛАРИ АСОСИДА

×

 2020-08-12 15:22:23    1098

PDF yuklash
Chop etish


Илгари ҳабар берганимиздек, Фарғона туманида Президент Фармони ва ҳукумат қарорига мувофиқ бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиш ишлари давом этмоқда. 
 Карантин даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган "Темир дафтар"га киритилган оилалар рўйхатни шакллантиришда ҳалоллик ва одиллик принципларига амал қилинганлиги диққатга сазовордир.    Бунда биринчи навбатда оилаларнинг меҳнатга лаёқатсиз ногиронлиги ва сурункали касалликка чалинган аъзолари мавжуд эканига аҳамият берилмоқда. Шунингдек, оилада якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва бошқалар қарамоғига муҳтож кам таъминланган, беш ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар, коронавирус пандемияси сабабли қўлланилган карантин чоралари натижасида ўзининг даромад манбаини йўқотган, бироқ «темир дафтар»га киритилмай қолган оилаларга эътибор берилмоқда.


Фарғона тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.